Jamiyatni rivojlantirish strategiyasi to’g’risidagi axborot

“Ўзпартампонаж” АЖнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган ривожлантиришнинг 5 йиллик стратегияси.

Режа:

  1. Замонавий технологияларни жорий қилган ҳолда янги қувватларни ишга тушириш.
  2. Ишлаб чиқариш қувватларини капитал ва жорий таъмирлаш.
  3. Корхонанинг мавжуд активларидан самарали фойдаланиш, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини оптималлаштириш.
  4. Ички захираларни мобилизация қилиш.
  5. Махсус техникалар орқали кўрсатилаётган хизматлар таннархини тушириш.
  6. Ишлаб чиқариш фаолиятини узлуксизлигини таъминлаш.
  7. Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш.
  8. Техникалар хизмат тариф нархларини индексациялаб бориш.

 1. Корхона негизида йиллик (техника хизмати) билан иш ҳажмини кўпайтириш мақсадида чет давлатларда ишлаб чиқарилган янги замонавий махсус техникалар билан жамият паркини 100% га янгилаш ва янги технологияларни жорий қилган ҳолда янги қувватларни ишга тушириш ҳисобига паркдан фойдаланиш коэфицинти ошади. Махсус техникалар иш ҳажми 2022 йил якунга қадар 1 млрд. 500 млн.сўм, 2026 йилга келиб 19 млрд. 050 млн. сўм қўшимча даромад олинади.

 т/р Кўрсаткичлар Амалда  Кутилиш 2022 й.  Кутилиш 2023 й.  Кутилиш 2024 й. Кутилиш 2025 й.

 Кутилиш 2026 й.

2019 й. 2020 й. 2021 й.

1

Бажарилган иш ҳажми

34950

37707 47809 50956 54523 58339 62423

66792

2

Тампонаж хизмати

34523

36111 47323 50636 54180 57973 62031

66373

3

Бошқа тушумлар

427

1596 486 320 342 366 392

419

Корхонадаги асосий ишлаб чиқариш махсус техникалардан самарали фойдаланиб, йилига 20 машина соатга (техника хизмати) ошириш ҳисобига 5 йил давомида ўртача йиллик 300 машина соатга ошиб, қувватлар юқори даражага  кўтарилишига эришилади. Қувватдан фойдалашниш 75 фоиздан 85 фоизга етказилади.

 

 

т/р

 Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Амалда Кутилиш

 

2022 й.

Кутилиш

 

2023 й.

Кутилиш

 

2024 й.

Кутилиш

 

2025 й.

Кутилиш

2026 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

1

Машина соатлар ҳажми-жами

м/соат

167846 169318 170266 187293 206022 230744 260741

299852

2

-махсус техникалар (там. техника)

м/соат

132716 133918 141474 155621 171184 191726 216650 249147

3

-автобуслар

м/соат

10832 11948 8254 9079 9987 11186 12640

14536

4

  -енгил автомашиналар

м/соат

7422 7574 8322 9154 10070 11278 12744

14656

5

-юк машиналари

м/соат

16876 15878 12216 13438 14781 16555 18707

21513

6

Техникаларнинг тайёргарлик даражаси

коэфф.

0.75 0.75 0.75 0.76 0.78 0.80 0.82

0.85

7

Саройдан фойдаланиш коэффициенти

коэфф.

0.47 0.49 0.50 0.51 0.52 0.53 0.54

0.55

Молиявий манба:

Корхона ўз маблағи – 10 000 млрд. сўм

АТ Саноат Курилиш Банк кредити – 20 000 млрд. сўм

  1. Корхонада мавжуд айрим ремонт талаб махсус техникаларга бутловчи эҳтиёт қисмларни мамлакатимиздан топишни иложи бўлмаганлиги ва чет давлатдан буюртма беришни имконияти бўлмаганлиги сабаб узоқ муддат ремонтга (носоз) туриб қолган махсус техникаларни етарли маблағ йўналтириб соз ҳолатга келтириб ишга чиқариш ва улардан самарали фойдаланиш ҳисобига ишлаб чиқариш қувватларини ошириш. Шунинг хисобига жамият даромади ошишига эришилади.

Молиявий манба:

Корхона ўз маблағи – 5 000 млрд. сўм

  1. Корхонадаги мавжуд дастгоҳлари ва машина механизимларни хатловдан ўтказган ҳолда активлардан самарали фойдаланиб, ишловчанлик муддатини ўтаб бўлган фойдаланилмаётган дастгохлар ва машина механизимлар ишлаб чиқариш майдонларини оптималлаштириш чораларини кўриб, аукцион савдолар орқали сотиш ҳисобига харажатлар 100 млн. сўмга камаяди.

Ушбу яроқсиз техникалар ва дастгоҳларни сотишдан тушган пул маблағларини корхонанинг айланма маблағлари ва кредитор қарзларини қоплашга йўналтирилади.

  1. Корхонанинг ички захираларини мобилизация қилиш орқали яъни жамият техника паркида бўш туриб қолган соз ҳолатдаги махсус техникалар ва автотранспорт воситаларини буюртмачи ташкилотлар топиб ижарага бериш чораларини кўриш ва шу билан қўшимча даромад олиш.

Жамиятнинг ҳозирги кундаги мавжуд 25 млрд. сўмлик дебиторлик қарздорлигини ундириш чораларини кўриш. Ундирилган пул маблағларидан жамиятнинг айланма касса маблағлари тўлдирилади ва кредиторлик қарзларини қоплашга йўналтирилади.

  1. Корхонанинг асосий ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган вазифаларни бажарувчи бўлинмаларни (Жамиятнинг ва Бухоро уқув курси комбинати)нинг штат бирликларини оптималлаштириш.

т/р

 

Идора ходимлари

Амалда

Кутилиш

 

2022 й.

Кутилиш

 

2023 й.

Кутилиш

 

2024 й.

Кутилиш

 

2025 й.

Кутилиш

 

2026 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

ш-т факт ш-т факт ш-т факт ш-т факт ш-т факт ш-т факт ш-т факт ш-т факт
  Жами:

245

306 245 279 245 268 223 246 202 202 184 184 168 168 152

152

1

Идора ходимлари

36

36 36 36 36 35 35 35 35 35 30 30 25 25 25

25

2

Техник ходимлар

7 11 7 9 7 9 7 7 7 7 7 7 5 5 5

5

3

хизматчилар

10

14 10 12 10 12 10 10 8 8 6 6 4 4 4

4

4

Ишлаб чиыариш (м/хайдовчилар)

192

245 192 222 192 212 170 194 152 152 141 141 134 134 118

118

Иш хизматлар кўрсатиш ҳажмини ошириш ва ортиқча харажатларни камайтириш мақсадида импорт қилинаётган ЁММ, хом ашё, махсус техникалар учун зарур эхтиёт қисмларни буюртмачи томонидан таъминотини йўлга қўйиш орқали корхона харажатлари 0,05 фоизга қисқартириб махсус техникалар орқали кўрсатилаётган хизматлар таннархини тушириш.

  1. Корхона тасарруфида бўлган барча махсус техникалар ва автотранспрот воситаларидан оқилона фойдаланиш билан буюртмачи корхоналардан келиб тушадиган махсус техника ва автотранспорт воситалари учун буюртмаларини ўз вақтида сифатли таъминотини йўлга қўйиш орқали ишлаб чиқариш фаолиятини узлуксизлигини таъминлаш.

Жамиятда мавжуд техникаларга тажрибали моторист-ҳайдовчилар ва ҳайдовчиларни бириктириш назоратини кучайтириш ҳамда буюртмачи ташкилотлар буюртмаси асосида ишга чиқиб кетаётган ишчи-ходимларни хизмат жойларига тўлиқ таркиб билан етиб боргунга қадар йўл ҳаракати ва техника хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъул ходимлар назоратинии ошириш, хизмат жойига тўлиқ таркиб билан етиб борганлиги хақида хар бир буюртма учун алохида жамият директори номига масъул техник мухандис ходимлар томонидан билдириш хизмат хати ёзиши ҳамда иш жараёнида ишчи-ходимлар ва техник мухандис ходимларни назоратини кучайтириш орқали иш самарадорлигини ошириш.

  1. Корхона томонидан бурғулаш майдонларига кўрсатиладиган махсус техникалар иш-хизматлари ҳажмини ошириш учун чет давлат корхоналари билан ҳамкорликда ишлаб, шу жумладан экспорт қилиш бўйича янги буюртмачи корхоналар (инвесторларни) топиш ва улар билан махсус техникалар хизмати учун шартномалар тузиш орқали Жамиятнинг иш ҳажми, рентабеллик даражаси ва соф фойдасини юқори даражада кўтарилиб, Жамият молиявий барқарорликга эришади. Корхонанинг айланма маблағларининг ликвидлик даражаси ошади шу билан бирга хорижий валюта жалб қилинади.

т/р

Кўрсаткичлар номи

Амалда

Кутилиш

 

2022 й.

Кутилиш

 

2023 й.

Кутилиш

 

2024 й.

Кутилиш

 

2025 й.

Кутилиш

2026 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

1

Д/С тўлангунга қадар фойда

1297

3485 4001 5209 6032 6941 7941

9043

2

Даромад олғи

233

658 795 843 893 947 1004

1064

3

Соф фойда

1064

2827 3206 3398 3602 3818 4048

4290

4

Рентабеллик

5%

10% 10% 11% 12% 13% 13%

14%

Хом ашё бозорида маркетинг олиб бориш орқали жамиятнинг рентабеллик даражаси ва хизмат рақобатбардошлиги ортади.

  1. Корхона тасарруфидаги барча махсус техникалар ва автотранспорт воситаларини ҳар йил мамлакатимиздаги инфляция даражасидан келиб чиқиб, техникалар хизмат тариф нархларини индексациялаб бориш. Ушбу тариф нархлар (сўм)да фақат юртимизда фаолият кўрсатадиган Буюртмачи корхоналарга икки томонлама келишилган ҳолда қўлланилади.

Агарда чет эл мамлакатларидаги корхоналар билан махсус техникалар хизмати учун шартнома тузилишига эришилса ушбу чет давлат буюртмачи ташкилотлари билан икки томонлама келишилган ҳолда чет эл валютаси асосийда ишлаб чиқилган алохида тариф нархлар асосида ҳисоб – китоб ишлари амалга оширилади.

 Корхонанинг 5 йилга мўлжалланган молиявий соғломлаштиришга қаратилган Бизнес-режалари жадвал асосида иловада кўрсатилади.