“O’zpartamponaj” AJ aksiyadorlari diqqatiga e’lon

Эълон!

Ҳурматли “Ўзпартампонаж” АЖ акциядорлари диққатига!

       Сизларни 2025 йил 18 декабрда, соат 11.00 да, Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани, Карши шоссеси манзили бўйича жойлашган “Ўзпартампонаж” АЖ маъмурий биносида “Ўзпартампонаж” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қиламиз.

       Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 24.11.2025 йил ҳолатида ва акциядорларни навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 12.12.2025 йил ҳолатида шакллантирилади.

 КУН ТАРТИБИ:

  1. Акциядорларни навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  2. Саноқ комиссияси сони ва шаҳсий таркибини тасдиқлаш.
  3. “Ўзпартампонаж” АЖ ташкилий тузилмасини (структура) янгидан тасдиқлаш.
  4. “Ўзпартампонаж” АЖ Устави, Кузатув кенгаши тўғрисидаги ва Ижроия органи тўғрисидаги низомларни янги таҳрирда тасдиқлаш ҳамда амалда бўлган ишончли бошқарувчи тўғрисидаги низомни бекор қилиш.

         Рўйхатга олиш соат 10.00 да бошланади. Акциядорларда паспорт ёки бошқа шахсини тасдиқловчи хужжат бўлиши шарт. Акциядорларнинг вакилларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ва паспорт бўлиши шарт.

  “Ўзпартампонаж” АЖ Кузатув кенгаши.

 

O`xshash malumotlar ...

Leave a Reply

Your email address will not be published.