Эълон!
Ҳурматли “Ўзпартампонаж” АЖ акциядорлари диққатига!
Сизларни 2025 йил 30 июньда, соат 15.00 да, Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани, Карши шоссеси манзили бўйича жойлашган “Ўзпартампонаж” АЖ маъмурий биносида “Ўзпартампонаж” АЖ акциядорларининг 2024 йил якуний бўйича навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қиламиз.
Навбатдаги умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 09.06.2025 йил ҳолатида ва акциядорларни навбатдаги умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 24.06.2025 йил ҳолатида шакллантирилади.
КУН ТАРТИБИ:
- Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
- Саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.
- “Ўзпартампонаж” АЖнинг Кузатув кенгашининг 2024 йилда ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир конун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш.
- “Ўзпартампонаж” АЖ ижроия органининг 2024 йил якунлари буйича Бизнес-режа кўрсаткичлари хамда узоқ ва ўрта муддатга мўлжалланган стратегиясини бажарилиши юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш.
- “Ўзпартампонаж” АЖнинг 2024 йил молиявий хўжалик фаолияти якунлари бўйича: ташқи аудиторни бухгалтерия хисобининг миллий стандарти, молия хисобининг халкаро стандарти ва халкаро аудит стандартиларига мувофиқ ўтказилган хулосаси хамда СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш бўйича хисоботи ва жамиятнинг йиллик хисоботини тасдиқлаш.
- “Ўзпартампонаж” АЖнинг 2024 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш, дивиденд микдори ва тартибини тасдиқлаш.
- “Ўзпартампонаж” АЖнинг 2024 йил якуни билан корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича хисоботни тасдиқлаш.
- “Ўзпартампонаж” АЖ ишончли бошқарувчисига тўланадиган хизмат ҳақи ва компенсациялар ҳамда уларнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
- “Ўзпартампонаж” АЖнинг Устави янги таҳрирда тасдиклаш.
- “Ўзпартампонаж” АЖнинг 2025 йил якуни буйича бухгалтерия хисобининг миллий стандарти, бухгалтерия хисобининг халкаро стандарти ва халкаро аудит стандартиларига мувофиқ ўтказиладиган текшириш хамда СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш учун ташқи аудиторни сайлаш.
- “Ўзпартампонаж” АЖнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш ҳақида қарор қабул қилишни дастлабки кўриб чиқиш.
Рўйхатга олиш соат 14.00 да бошланади. Акциядорларда паспорт ёки бошқа шахсини тасдиқловчи хужжат бўлиши шарт. Акциядорларнинг вакилларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ва паспорт бўлиши шарт.
“Ўзпартампонаж” АЖ Кузатув кенгаши.
