Tashqi audit tanlovi o’tkazilishi haqida e’lon!

Аудиторлик ташкилотлари диққатига!

«Ўзпартампонаж » акциядорлик жамияти танлов эълон қилади:

Давлат ҳавсизлиги хизмати Бухоро вилояти бўйича бошқармасининг 2024 йил 29 июлдаги 11/1369-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Бухоро вилояти Қоровулбозор туман бўлимининг 2024 йил 8 июлдаги 8/599-24-сонли хатларида “Ўзпартампонаж” АЖ фаолияти бўйича кўрсатилган холатларни ўрганиш максадида аудиторлик текшируви ўтказиш бўйича мақсадида ташаббусли аудит текшируви ўтказиш учун мустақилл ташки аудиторлик ташкилотини танлов асосида саралаб учун танлов ўтказилади.

Танловда иштирок этадиган ташкилотларга қуйиладиган талаб:

– ўз фаолиятини «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ олиб бориши;

– аудиторлик фаолиятини камида 3 йил давомида амалга ошириб келиши;

– камида 1 млрд.сўм миқдорида аудиторнинг касбий жавобгарлиги суғуртасининг мавжудлиги;

– ўз ходимлари рўйхатида Молия вазирлиги томонидан берилган аудиторлик малака сертификатига эга, халқаро молиявий ҳисобот стандартлари, халқаро аудит стандартлари бўйича зарурий бухгалтерлик, аудиторлик малакасига эга, халқаро молиявий ҳисобот стандартлари соҳасида аудит ва шунга мос маслаҳат хизматларини кўрсатиш билан шуғулланувчи, халқаро тан олинган сертификатларга (CPA, CIPA) ҳамда 3 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга мутахассилар мавжуд ташкилотлар.

Танлов таклифи муҳрланган конвертда, ташколот муҳри билан тасдиқланган ва йўлловчи хат билан бириктирилган ҳолда тақдим этилиши зарур ва қўйидаги ҳужжатлардан иборат бўлиши шарт:

– танлов иштирокчисининг хизматлари нархи кўрсатилган ҳолда танловда иштирок этиш таклифи, тўловни амалга ошириш тартиби;

– ташкилотга тегишли бўлган маълумот, шу жумладан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;

– аудиторларнинг малака сертификат ва ҳалқаро сертификатлар нусхаси;

– суғурта полиси нусхаси.

Аудиторлик текшируви ўтказиш учун таклифлар тақдим этиш муддати 26 август 2024 йил соат 17.00га қадар жамият маъмурий биноси жойлашган манзили бўйича қабул қилинади: Бухоро вилоят, Қараулбозор тумани, Чўлқувар МФЙ, Темир йўл кўчаси, 85/2-уй. Индекс: 200900.

Танловда иштирок этиш бўйича тижорат таклифларларини ёпиқ ва елимланган конвертда қўрсатилган манзил бўйича почта оркали ёхуд жамият девонхонасига шахсан етказишлари зарур.

Танлов ўтказиш санаси 2024 йил 27 август куни. 

          Маълумот учун телефон: + 998 99 419 75 86 (А.Махмудов)

O`xshash malumotlar ...

Leave a Reply

Your email address will not be published.