“Ўзпартампонаж” АЖнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган ривожлантиришнинг 5 йиллик стратегияси.
Режа:
- Замонавий технологияларни жорий қилган ҳолда янги қувватларни ишга тушириш.
- Ишлаб чиқариш қувватларини капитал ва жорий таъмирлаш.
- Корхонанинг мавжуд активларидан самарали фойдаланиш, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини оптималлаштириш.
- Ички захираларни мобилизация қилиш.
- Махсус техникалар орқали кўрсатилаётган хизматлар таннархини тушириш.
- Ишлаб чиқариш фаолиятини узлуксизлигини таъминлаш.
- Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш.
- Техникалар хизмат тариф нархларини индексациялаб бориш.
1. Корхона негизида йиллик (техника хизмати) билан иш ҳажмини кўпайтириш мақсадида чет давлатларда ишлаб чиқарилган янги замонавий махсус техникалар билан жамият паркини 100% га янгилаш ва янги технологияларни жорий қилган ҳолда янги қувватларни ишга тушириш ҳисобига паркдан фойдаланиш коэфицинти ошади. Махсус техникалар иш ҳажми 2022 йил якунга қадар 1 млрд. 500 млн.сўм, 2026 йилга келиб 19 млрд. 050 млн. сўм қўшимча даромад олинади.
т/р | Кўрсаткичлар | Амалда | Кутилиш 2022 й. | Кутилиш 2023 й. | Кутилиш 2024 й. | Кутилиш 2025 й. |
Кутилиш 2026 й. |
||
2019 й. | 2020 й. | 2021 й. | |||||||
1 |
Бажарилган иш ҳажми |
34950 |
37707 | 47809 | 50956 | 54523 | 58339 | 62423 |
66792 |
2 |
Тампонаж хизмати |
34523 |
36111 | 47323 | 50636 | 54180 | 57973 | 62031 |
66373 |
3 |
Бошқа тушумлар |
427 |
1596 | 486 | 320 | 342 | 366 | 392 |
419 |
Корхонадаги асосий ишлаб чиқариш махсус техникалардан самарали фойдаланиб, йилига 20 машина соатга (техника хизмати) ошириш ҳисобига 5 йил давомида ўртача йиллик 300 машина соатга ошиб, қувватлар юқори даражага кўтарилишига эришилади. Қувватдан фойдалашниш 75 фоиздан 85 фоизга етказилади.
т/р |
Кўрсаткичлар номи | Ўлчов бирлиги | Амалда | Кутилиш
2022 й. |
Кутилиш
2023 й. |
Кутилиш
2024 й. |
Кутилиш
2025 й. |
Кутилиш 2026 й. |
||
2019 й. |
2020 й. |
2021 й. |
||||||||
1 |
Машина соатлар ҳажми-жами |
м/соат |
167846 | 169318 | 170266 | 187293 | 206022 | 230744 | 260741 |
299852 |
2 |
-махсус техникалар (там. техника) |
м/соат |
132716 | 133918 | 141474 | 155621 | 171184 | 191726 | 216650 | 249147 |
3 |
-автобуслар |
м/соат |
10832 | 11948 | 8254 | 9079 | 9987 | 11186 | 12640 |
14536 |
4 |
-енгил автомашиналар |
м/соат |
7422 | 7574 | 8322 | 9154 | 10070 | 11278 | 12744 |
14656 |
5 |
-юк машиналари |
м/соат |
16876 | 15878 | 12216 | 13438 | 14781 | 16555 | 18707 |
21513 |
6 |
Техникаларнинг тайёргарлик даражаси |
коэфф. |
0.75 | 0.75 | 0.75 | 0.76 | 0.78 | 0.80 | 0.82 |
0.85 |
7 |
Саройдан фойдаланиш коэффициенти |
коэфф. |
0.47 | 0.49 | 0.50 | 0.51 | 0.52 | 0.53 | 0.54 |
0.55 |
Молиявий манба:
Корхона ўз маблағи – 10 000 млрд. сўм
АТ Саноат Курилиш Банк кредити – 20 000 млрд. сўм
- Корхонада мавжуд айрим ремонт талаб махсус техникаларга бутловчи эҳтиёт қисмларни мамлакатимиздан топишни иложи бўлмаганлиги ва чет давлатдан буюртма беришни имконияти бўлмаганлиги сабаб узоқ муддат ремонтга (носоз) туриб қолган махсус техникаларни етарли маблағ йўналтириб соз ҳолатга келтириб ишга чиқариш ва улардан самарали фойдаланиш ҳисобига ишлаб чиқариш қувватларини ошириш. Шунинг хисобига жамият даромади ошишига эришилади.
Молиявий манба:
Корхона ўз маблағи – 5 000 млрд. сўм
- Корхонадаги мавжуд дастгоҳлари ва машина механизимларни хатловдан ўтказган ҳолда активлардан самарали фойдаланиб, ишловчанлик муддатини ўтаб бўлган фойдаланилмаётган дастгохлар ва машина механизимлар ишлаб чиқариш майдонларини оптималлаштириш чораларини кўриб, аукцион савдолар орқали сотиш ҳисобига харажатлар 100 млн. сўмга камаяди.
Ушбу яроқсиз техникалар ва дастгоҳларни сотишдан тушган пул маблағларини корхонанинг айланма маблағлари ва кредитор қарзларини қоплашга йўналтирилади.
- Корхонанинг ички захираларини мобилизация қилиш орқали яъни жамият техника паркида бўш туриб қолган соз ҳолатдаги махсус техникалар ва автотранспорт воситаларини буюртмачи ташкилотлар топиб ижарага бериш чораларини кўриш ва шу билан қўшимча даромад олиш.
Жамиятнинг ҳозирги кундаги мавжуд 25 млрд. сўмлик дебиторлик қарздорлигини ундириш чораларини кўриш. Ундирилган пул маблағларидан жамиятнинг айланма касса маблағлари тўлдирилади ва кредиторлик қарзларини қоплашга йўналтирилади.
- Корхонанинг асосий ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган вазифаларни бажарувчи бўлинмаларни (Жамиятнинг ва Бухоро уқув курси комбинати)нинг штат бирликларини оптималлаштириш.
т/р
|
Идора ходимлари |
Амалда |
Кутилиш
2022 й. |
Кутилиш
2023 й. |
Кутилиш
2024 й. |
Кутилиш
2025 й. |
Кутилиш
2026 й. |
||||||||||
2019 й. |
2020 й. |
2021 й. |
|||||||||||||||
ш-т | факт | ш-т | факт | ш-т | факт | ш-т | факт | ш-т | факт | ш-т | факт | ш-т | факт | ш-т | факт | ||
Жами: |
245 |
306 | 245 | 279 | 245 | 268 | 223 | 246 | 202 | 202 | 184 | 184 | 168 | 168 | 152 |
152 |
|
1 |
Идора ходимлари |
36 |
36 | 36 | 36 | 36 | 35 | 35 | 35 | 35 | 35 | 30 | 30 | 25 | 25 | 25 |
25 |
2 |
Техник ходимлар |
7 | 11 | 7 | 9 | 7 | 9 | 7 | 7 | 7 | 7 | 7 | 7 | 5 | 5 | 5 |
5 |
3 |
хизматчилар |
10 |
14 | 10 | 12 | 10 | 12 | 10 | 10 | 8 | 8 | 6 | 6 | 4 | 4 | 4 |
4 |
4 |
Ишлаб чиыариш (м/хайдовчилар) |
192 |
245 | 192 | 222 | 192 | 212 | 170 | 194 | 152 | 152 | 141 | 141 | 134 | 134 | 118 |
118 |
Иш хизматлар кўрсатиш ҳажмини ошириш ва ортиқча харажатларни камайтириш мақсадида импорт қилинаётган ЁММ, хом ашё, махсус техникалар учун зарур эхтиёт қисмларни буюртмачи томонидан таъминотини йўлга қўйиш орқали корхона харажатлари 0,05 фоизга қисқартириб махсус техникалар орқали кўрсатилаётган хизматлар таннархини тушириш.
- Корхона тасарруфида бўлган барча махсус техникалар ва автотранспрот воситаларидан оқилона фойдаланиш билан буюртмачи корхоналардан келиб тушадиган махсус техника ва автотранспорт воситалари учун буюртмаларини ўз вақтида сифатли таъминотини йўлга қўйиш орқали ишлаб чиқариш фаолиятини узлуксизлигини таъминлаш.
Жамиятда мавжуд техникаларга тажрибали моторист-ҳайдовчилар ва ҳайдовчиларни бириктириш назоратини кучайтириш ҳамда буюртмачи ташкилотлар буюртмаси асосида ишга чиқиб кетаётган ишчи-ходимларни хизмат жойларига тўлиқ таркиб билан етиб боргунга қадар йўл ҳаракати ва техника хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъул ходимлар назоратинии ошириш, хизмат жойига тўлиқ таркиб билан етиб борганлиги хақида хар бир буюртма учун алохида жамият директори номига масъул техник мухандис ходимлар томонидан билдириш хизмат хати ёзиши ҳамда иш жараёнида ишчи-ходимлар ва техник мухандис ходимларни назоратини кучайтириш орқали иш самарадорлигини ошириш.
- Корхона томонидан бурғулаш майдонларига кўрсатиладиган махсус техникалар иш-хизматлари ҳажмини ошириш учун чет давлат корхоналари билан ҳамкорликда ишлаб, шу жумладан экспорт қилиш бўйича янги буюртмачи корхоналар (инвесторларни) топиш ва улар билан махсус техникалар хизмати учун шартномалар тузиш орқали Жамиятнинг иш ҳажми, рентабеллик даражаси ва соф фойдасини юқори даражада кўтарилиб, Жамият молиявий барқарорликга эришади. Корхонанинг айланма маблағларининг ликвидлик даражаси ошади шу билан бирга хорижий валюта жалб қилинади.
т/р |
Кўрсаткичлар номи |
Амалда |
Кутилиш
2022 й. |
Кутилиш
2023 й. |
Кутилиш
2024 й. |
Кутилиш
2025 й. |
Кутилиш 2026 й. |
||
2019 й. |
2020 й. |
2021 й. |
|||||||
1 |
Д/С тўлангунга қадар фойда |
1297 |
3485 | 4001 | 5209 | 6032 | 6941 | 7941 |
9043 |
2 |
Даромад олғи |
233 |
658 | 795 | 843 | 893 | 947 | 1004 |
1064 |
3 |
Соф фойда |
1064 |
2827 | 3206 | 3398 | 3602 | 3818 | 4048 |
4290 |
4 |
Рентабеллик |
5% |
10% | 10% | 11% | 12% | 13% | 13% |
14% |
Хом ашё бозорида маркетинг олиб бориш орқали жамиятнинг рентабеллик даражаси ва хизмат рақобатбардошлиги ортади.
- Корхона тасарруфидаги барча махсус техникалар ва автотранспорт воситаларини ҳар йил мамлакатимиздаги инфляция даражасидан келиб чиқиб, техникалар хизмат тариф нархларини индексациялаб бориш. Ушбу тариф нархлар (сўм)да фақат юртимизда фаолият кўрсатадиган Буюртмачи корхоналарга икки томонлама келишилган ҳолда қўлланилади.
Агарда чет эл мамлакатларидаги корхоналар билан махсус техникалар хизмати учун шартнома тузилишига эришилса ушбу чет давлат буюртмачи ташкилотлари билан икки томонлама келишилган ҳолда чет эл валютаси асосийда ишлаб чиқилган алохида тариф нархлар асосида ҳисоб – китоб ишлари амалга оширилади.
Корхонанинг 5 йилга мўлжалланган молиявий соғломлаштиришга қаратилган Бизнес-режалари жадвал асосида иловада кўрсатилади.