Jamiyat faoliyati, predmeti, maqsadi va tarixi

Neft gaz qududlarini tushirilgan quvurlar atrofini mustahkamlash, yuqori bosim ostida sinash, o’zlashtirish, neft konlaridagi maxsulotlarni avtotsisternaga ortish, shlefga haydash, gaz quvurlarini sinash va avtotransport xizmatlari.
(Asosiy faoliyati)

“Ўзпартампонаж”  Акциядорлик Жамияти тўғрисида
МАЪЛУМОТ

     «Ўзпартампонаж”» АЖ («Ўзпартампонаж »  акциядорлик жамияти)-нефтгаз конларида бурғуланган қудуқларга туширилган мустаҳкамловчи ва эксплуатацион қувур атрофини цементлаш, уларни ўзлаштириш, бурғу қоришмаларини тайёрлаш, қудуқларни тўла таъмирлаш, махсус тампонаж техникаси ва автотранспорт билан таъминлаб келмоқда. Бухоро вилояти Қоровулбозор шаҳрида жойлашган. «Ўзбекнефтгаз» МХК га қарашли «Ўзгеобурғунефтгаз» АК таркибига киради. Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришгандан кейин  “Ўзбекнефтегаз” Милий Холдинг Компания 1999 йил 18 октябрдан 125-сонли буйруғи ва “Ўзбурғунефтегаз” акциядорлик компаниясининг 1999 йил 21 октябрдаги 174-в сонли буйруғига асосан “Ўзпартампонаж” очиқ акциядорлик жамияти бўлиб фаолият юритиб келмоқда. “Ўзпартампонаж” АЖ тасарруфида чорвадор ёрдамчи хўжалиги ва НТМ «Бухоро ўқув курси комбинати» мавжуд. “Ўзпартампонаж” АЖ тассарруфида жами 84 дона автотранспорт воситаси бўлиб, шундан 33 дона махсус АНЦ-320, 6 дона чет элда ишлаб чиқарилган АЧФ-400/1050, 12 дона махсус СМН-20, 2 дона махсус БМ-700, 2 дона СКЦ-2м, 1 дона махсус ППУА тампонаж техникалари, 7 дона автобус, 19 дона турли ҳилдаги автотранспорт воситалари ва 2 дона механизмдан иборат.

     1999-2013 йиллар мобайнида жамоамиз хорижий фирмалар, компаниялар ООО “Лукойл Узбекистан Операйттинг компанияси” ва « Eriell Corporation s.r.o. » билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

    Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигини риоя этиш чора-тадбирлар ишчи-ходимларни хавфсиз ишлашни, уларни ҳимоя мосламалари билан тўлиқ таъминланиши, уларнинг касб бўйича йўриқномалар билан таъминланиб йил давомида касб бўйича малакасини ошириш учун синф хонаси компютер, телевизор, адабиётлар, қўлланмалар билан тўлиқ жиҳозлаштирилган. Ишчи-ходимларнинг соғлигини назорат этиш, улар йилига шифокор кўригидан ўтказиш ишлари амалга ошириб келинмоқда.

     2013 йил 14 февралда қабул қилинган Президентимизнинг “Обод турмуш йили” Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида” ги Қарорида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, маънавий ҳамда сиёсий ҳаётини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, аҳоли фаровонлигини ошириш, ҳар бир оилада, жамиятимизда ижтимоий барқарорлик, тинчлик ва тотувликни таъминлаш йўллари аниқ белгилаб берилган. “Ўзпартампонаж” АЖ 2013-йил “Обод турмуш йили” муносабати билан жамиятимизда ободонлаштириш ишлари янада кучайтирилди. Кўркам ва чиройли, шу билан бирга тинчлик ва осойишталик, ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик, файз-барака ҳукмрон бўлган жойларда доим пок ният ва соғлом интилиш билан яшашни тасаввур этиб бўлади. Обод хонадон, обод маҳалла-Ватан қудратини оширади деган сўзларни жамиятимизда илгари сурамиз. Ватан равнақига равнақ, қудратига қудрат қўшиш, шон-шарафи, обрўси, мавқесини ошириш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини  ёшларимизга таъкидлаб ўтдик.  Жамиятимиз ёшларига истеъдодли шоиримиз Абдулла Орипов эътироф этганидек: “Инсон фарзанд учун ўз уйи, ўз юрти, ўз Ватанини обод қилишга муносиб ҳисса қўшишдан ҳам ортиқ бахт йўқ”лигини айтиб ўтдик. Зеро нафақат жамиятимиз балки жонажон ватанимизнинг обод ва тинчлиги йўлида барча ишларни амалга ошириш барчамизнинг бурчимиз деб ҳисоблаймиз.

     “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти ташаббуси билан 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан хотин-қизлар ўртасида “Чевар қўллар” беллашуви, Наврўз байрами муносабати билан туман Камолот ЁИҲ ва Касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда спорт мусобақалари ўтказилиб фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда. Нафақада ва кам таъминланган, ногиронлар ҳолидан доимий равишда хабар олиш, 9-май Хотира ва қадрлаш кунида фахрийлар, уруш-фахрийларини ўтганларни ёдга олиб кенг давра йиғинлари тантанали равишда ўтказилиб уларга эсталик совғалар билан таъминланди. Ҳар йили 1-июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ” муносабати билан тумандаги “Зумрад” мактабгача таълим муассаси тарбияланувчиларни байрам муносабати билан табрикладилар, совғалар улашилди. Вилоятимиздаги маданият боғи, истироҳат боғи, қўғирчоқ театрига саёҳатлар уюштирилди.

     Жамоамизда маънавият ва маърифат хонаси мавжуд бўлиб “Камолот” ЁИҲ томонидан тўла жиҳозлантирилган.

     Жамиятимиз ишлаб чиқариш ҳажмининг бажарилиш кўрсатгичлари 2011 йилда 10966,0 млн, 2012 йилда 13966,0 млн, 2013 йилда 14328,0 млн сўмни ташкил этди.

     Йигирма икки йил давомида корхонани модернизация, янги техника технологиялар олиб кириш, цементлаш ишларини сифатли олиб бориш ишлари амалга оширилди ва келгусида корхона янги махсус тампонаж техникаларини олишда амалий ишлар олиб борилмоқда:

  • 2002 йилда АҚШ да ишлаб чиқарилган СС-952 Кенворд агрегати,
  • 2008 йилда Хитойда ишлаб чиқарилган 2 дона Белфанг-бенч агрегати,
  • 2009 йилда Россияда ишлаб чиқарилган 2 дона Урал ЦА-320 агрегати
  • 2012 йилда Россияда ишлаб чиқарилган 1 дона Урал автоцистерна
  • 2009-2011 йилларда Лизинг асосида 5 дона МИДИБУС NP21 автобус
  • 2 дона ISUZI SAZ NQR71PL юк ташувчи автотранспорт
  • 2013 йилда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 1 дона NEXIA русумли енгил автомашина
  • 2013 йилда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 1 дона MAN 96.280 русумли сув ташиш учун мулжалланган автоцисцерна
  • 2013 йилда Россияда ишлаб чиқарилган 1 дона Урал-48531 русумли 2БМ-70 махсус тампонаж техникаси
  • 2013 йилда Россияда ишлаб чиқарилган 1 дона Урал-32551-0013-61 русумли СКПЦ махсус тампонаж техникаси

     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 21 январдаги 1-сонли мажлис баёни ва 2011 йил 1-февралдаги 06/8-106 сонли ҳамда 2011 йил 8 февралдаги 07-6-3- сонли йиғилиш баёнига мувофиқ, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг эгаллаган касб мутахассисликлари бўйича амалиёт ўташи ва иш билан таъминлаш ишлари амалга оширилди.

     2011 йил Бухоронефтгаз коллежи талабаларидан 25 нафар битирувчилари амалиёт ўташди шундан 9 нафар талаба мутахассислиги бўйича иш билан таъминланди.

    2012 йилда Бухоронефтгаз коллежи битирувчи талабаларидан 10 нафар талаба амалиёт ўташди ва 9 нафари иш билан таъминланди.

    2013 йилда Бухоронефтгаз коллежи битирувчи талабаларидан 9 нафар талаба амалиёт ўташди ва 2 нафари иш билан таъминланди.

    Қоровулбозор нефт ва газ саноат касб ҳунар коллежи талабаларидан 13 нафари мутахассислигига кўра иш билан таъминланди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 5 январдаги “Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматчилар ўртасида кооперацияни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3706-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзпартампонаж” АЖ да касаначи-тикувчи лавозимлари бўйича янги иш ўринлари яратилди.Ҳозирги кунга қадар “Ўзпартампонаж” АЖ касаначи-тикувчи ишчилар сони 28 нафарни ташкил этади.

   “Ўзпартампонаж” АЖ шу давргача иқтисодий ривожланишига етакчилик қилган раҳбарларимиздан:

  1. Тинаев Вячеслав Мусаевич 1979-1994 йй;
  2. Хожиев Тошпулат Шарипович 1994-2010 йй;
  3. 2010-йилдан ҳозирги кунга қадар бошқарув раиси Суяров Бахриддин Облокулович.

Бундан ташқари жамоамизнинг етакчи ёш муҳандис техник ходимлар Суяров Б.О., Болтаев Д.И., Хожиев Ш.Т., Олимов Ж.К., Шарипов Д.С., Давронов Н.Ж., Самадов Ш.Ю.,

 Жамоамизда 15 нафар хотин қизлар бир неча йиллар давомида ўз меҳнатлари билан ҳурматга сазовор бўлган хотин-қизлардан: Юсупова Г.А., Ражабова Г.Р., Атраубаева К.С.

      Жамоамизда кўп йиллар давомида меҳнат қилиб жамоамизнинг иқтисодий ривожланишига ўз меҳнатлари билан хисса қўшган, етишиб келаётган ёш ишчи кадрларни касбга бўлган интилиши, билимга бўлган талабчанлигини кўриб уларга тампонаж техникаларни бошқариш технологияларини ўрганиши учун ўз кўникма ва билимларини аямай ўргатиб юқори малакали моторист-хайдовчиларни тарбия қилишда кўмаклашган. Ҳозирги вақтда нафақа гаштини сураётган моторист-ҳайдовчи ва муҳандис техник-ходимларимиздан:

  1. Шамсиддинов Собир
  2. Алимджанов Хайрулла

Моторист-хайдовчилардан:

  1. Ёдгоров Отамурод
  2. Тошев Жума
  3. Джалалдинов Зикрия
  4. Джалмухамедов Йўлдош Джумабекович
  5. Йўлдошев Қаробойлар билан фахрланса арзийди.

     Кўп йиллик меҳнатларини иноботга олиб давлатимиз томонидан 2012 йил Республикамизнинг Мустақиллигини 19 йиллиги муносабати билан Хожиев Тошпулат Шарипович, Эров Ўктам Ражабович кўкрак нишони билан тақдирлантирилди. 2011 йилда Республикамизнинг Мустақиллигига 20 йил тўлганлиги муносабати билан Джалмухамедов Юлдош Джумабекович “20 йил эсдалик нишони” билан тақдирланди.